09:26, 01 Ноябрь 2025 | GMT +5
Давлат раҳбари Жазоир Президентига табрик телеграммаси йўллади
ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Абдулмажид Теббун ва унинг ватандошларини Жазоир Халқ Демократик Республикасининг миллий байрами — Инқилоб куни билан табриклади, деб хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.
— Биз сизнинг мамлакатингизни араб дунёси ва Шимолий Африкадаги ишончли шерикларимиздан бири деб биламиз. Ишончим комилки, анъанавий дўстлик ва ўзаро тушуниш ришталарига асосланган икки томонлама муносабатлар халқларимиз фаровонлиги йўлида мустаҳкамланиб бораверади, — дейилади табрик телеграммасида.