Давлат раҳбари Вьетнам Президенти То Ламга табрик телеграммасини йўллади
ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Ламни Президент этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
– Сайловдаги ғалабангиз фуқароларнинг мамлакатни сиёсий ва иқтисодий ривожлантиришга ҳамда халқаро миқёсда миллий манфаатларни илгари суришга қаратилган муҳим режаларингизга бўлган юксак ишончини намойиш этади. Сизнинг оқилона сиёсатингиз ва меҳнатингиз туфайли Ватанингиз янада юксак чўққиларга чиқишини тилайман, — дейилади телеграммада.
Шунингдек, Давлат раҳбари Вьетнамни Қозоғистоннинг Осиёдаги муҳим шерикларидан бири сифатида қайд этди ва стратегик шериклик икки халқ манфаати йўлида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Бангладеш Президентига табрик телеграммасини юборди.