Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентига табрик телеграммаси йўллади
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев ва қардош халқни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни билан табриклади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг кучли ва нуфузли раҳнамолигида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқаролар фаровонлигини юксалтириш, миллий манфаатларини халқаро майдонда илгари суришда беқиёс муваффақиятларга эришаётганини таъкидлади.
“Қозоғистон Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкори ва ишончли иттифоқчиси сифатида мамлакатингиз билан кўп қиррали давлатлараро алоқаларни янада чуқурлаштиришга катта аҳамият беради. Ишонаманки, Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари бундан буён ҳам кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдам руҳида ривожланади. Бу қардош халқларимиз манфаатларига хизмат қилади, шунингдек, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади”, – дейилади телеграммада.