Давлат раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясига таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Бердимуҳамедов
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев мазкур тадбир ушбу тоифадаги мамлакатларнинг аҳволи билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ва аниқ ечимларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдон эканлигини таъкидлади.

Тоқаев ва Бердимуҳамедов
Фото: Ақорда

 

Учрашувда савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва транзит соҳаларида шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.

Сўнгги хабарлар