Давлат раҳбари Швейцария Президентини табриклади

ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцария Конфедерациясининг Миллий куни муносабати билан Президент Карин Келлер-Зуттерга табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари миллат бирлиги, демократия анъаналари ва мамлакатнинг бетарафлик тамойилига содиқлигини ифодаловчи байрамнинг алоҳида мазмун-моҳиятига эътибор қаратди ва Швейцария халқига эзгулик тилади.

Президент, шунингдек, Қозоғистон ва Швейцария ўртасидаги муносабатлар юксак даражада эканини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорлик бундан кейин ҳам икки халқ фаровонлиги йўлида мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари транспорт соҳасидаги ходимларни мукофотлагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар