Давлат раҳбари Рождество байрами билан табриклади

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Рождество байрами билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

 Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева
Фото: Ақорда

Ҳурматли ватандошлар!

Қозоғистоннинг барча православ христианларини Рождество билан табриклайман!

Ушбу ёрқин байрам одамлар қалбига ишонч ва умид бағишлайди ва уларни бутун инсониятга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлишга ундайди.

Адолат, яхшилик, самимийлик, масъулият, меҳр-оқибат, уйғунлик каби абадий маънавий қадриятлар христианлик ва бошқа жаҳон анъанавий динларининг асосидир.

Православ христианлар мамлакатимизда динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, ёш авлодда ватанпарварлик ва меҳнатсеварликни шакллантиришга, уларда оилавий қадриятларни сингдиришга катта ҳисса қўшадилар.

Бирлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойиллари - давлат сиёсатимизнинг ажралмас қисми, барча ютуқларимизнинг мустаҳкам асосидир.

Халқимиз бир-бирига ҳурмат, иймон ва меҳр-шафқат кўрсатиб, адолат ва фаровонлик йўлида қатъий қадамлар қўйишда давом этади.

Православ фуқароларга ва барча халқимизга чин дилдан сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилайман! Ҳар бир уй барака ва фаровонликка тўлсин!

Христиан оламидаги энг муҳим ва тантанали байрамлардан бири - бу Рождество. У Байтлаҳм шаҳрида Исо Масиҳнинг туғилиши шарафига нишонланади.

Турли динларга мансуб масиҳийлар Рождествони 25 декабрь ёки 6-7 январь кунлари нишонлайдилар. Бугунги кунда у 100 дан ортиқ мамлакатларда расмий байрам ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар