Давлат раҳбари референдум ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолади

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари 2026 йил 15 мартда республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Ақорда Фармон матнини эълон қилди:

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси 10)-кичик бандига ва Қозоғистон Республикасининг "Республика референдуми тўғрисида"ги Конституциявий қонунининг 18-моддасига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Республика референдуми 2026 йил 15 мартда ўтказилсин.

2. Қозоғистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳаси республика референдумига "Лойиҳаси 2026 йил 12 февралда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Қозоғистон Республикасининг янги Конституциясини қабул қиласизми?" деган савол билан қўйилади.

3. Ушбу Фармон ва Конституция лойиҳаси оммавий ахборот воситаларида 2026 йил 12 февралда расман эълон қилинади.

4. Республика референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Референдум Марказий комиссияси вазифаларини бажарувчи Марказий сайлов комиссиясига, шунингдек, референдум ҳудудий ва участка комиссиялари вазифаларини бажарувчи ҳудудий ва участка сайлов комиссияларига юклатилсин.

5. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Қозоғистон Республикасининг бошқа марказий давлат ва маҳаллий ижроия органлари билан биргаликда республика референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур чораларни кўрсин.

6. Ушбу Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тоқаев

Астана, Ақорда, 2026 йил 11 февраль

№ 1170

Сўнгги хабарлар