Давлат раҳбари Озарбайжон Президентига табрик телеграммаси йўллади
ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиев ва Озарбайжон халқини миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

– Кўп асрлик дўстликка асосланган Қозоғистон-Озарбайжон муносабатлари чинакам стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожланиб бораётгани қувонарлидир. Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали ютуқларимизни янада кўпайтирамиз ва кўп қиррали давлатлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқамиз, — дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиевга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар, қардош озарбайжон халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Грузия президентини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.