Давлат раҳбари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди

ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиевга “Озарбайжон ҳаво йўллари” авиакомпанияси самолётининг Манғистау вилоятида қулаши оқибатида экипаж аъзолари ва йўловчилари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабардан қаттиқ таъсирланганини изҳор этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди
Фото: Ақорда

– Оғир қайғуларингизга шерик бўлиб, Сизга, ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига, бутун Озарбайжон халқига ҳамдардлик билдираман. Менинг топшириғим билан Қозоғистон Ҳукумати давлат комиссиясини ташкил этди. Комиссия қутқарув операцияси доирасида тегишли чораларни кўради ва Озарбайжон томонига зарур ёрдам кўрсатади, - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, Бокудан Грознийга J2-8243 рақамли рейсини амалга оширган Embraer 190 самолёти Ақтау шаҳридан 3 километр узоқликда фавқулодда қўнишни амалга оширган эди.

Воқеа жойига Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шахсий таркибидан 52 киши ва 11 техникаси етиб борган.

Ҳалокатга учраган самолёт бортида Қозоғистоннинг 6 фуқароси бўлган.

Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон томонининг дастлабки маълумотларига кўра, бортда 62 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Қозоғистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан Давлат комиссияси ташкил этилди.

Сўнгги хабарлар