Ақтау яқинида Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учради

АQTAU. Кazinform — Воқеа жойига Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 52 нафар ходими ва 11 техникаси етиб борди.

Ақтауда Azerbaijan Airlines  самолёти ҳалокатга учради
Фото: видеодан кадр

Самолёт ёнаётгани аниқланган. Қутқарув бўлинмалари ёнғинни ўчиришга киришган.

Ҳозирда жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, тирик қолганлар бор.

ҚР ФВВ Қўмондонлик марказида штаб ташкил этилди, ишонч телефони: 8/7292/319099.

ҚР Транспорт вазирлиги “Боку-Грозний” йўналишида учаётган самолёт Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учрагани ҳақида маълум қилди. Бу самолёт Azerbaijan Airlinesга тегишли.

Воқеа сабабларига ойдинлик киритилади. Махсус текширув ўтказилади.

Сўнгги хабарлар