Давлат раҳбари нефть ва газ саноати ходимларини табриклади
ASTANA. Kazinform - Ақордадаги тантанали маросимда Қасим-Жомарт Тоқаев нефть-газ мажмуасининг миллий иқтисодиётдаги алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.

“Ҳар бирингиз ўз вазифангизни сидқидилдан ва виждонан бажариб, ҳақиқий меҳнаткаш инсонга хос фазилатларни тўла намоён этиб, юрт равнақига салмоқли ҳисса қўшасиз. Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон нефть ва газ саноати ўзининг чуқур анъаналари ва бой тарихига эга. Бу соҳанинг шаклланиши ва гуллаб-яшнашига кўплаб меҳнат сулолалари вакиллари ҳисса қўшган. Сизлар катта устозларингизнинг шонли йўлини муносиб давом эттиряпсиз. Бугунги кунда нефть-газ мажмуасида 200 мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Мен сизларнинг меҳнатингизни юксак баҳолайман ва Қозоғистон фаровонлиги йўлидаги тинимсиз меҳнатингиз учун самимий миннатдорлик билдираман”, - деди Президент.