Давлат раҳбари Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди
ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитасига ташриф буюриб, оператив-техник бўлимлар фаолияти билан танишди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбарига киберхавфсизликни таъминлаш, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш имкониятлари, давлат ва хизмат коммуникацияларини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдим этилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев маърузаларни тинглаб, ахборот хавфсизлигига таҳдидларга қарши курашиш ва мамлакатнинг муҳим инфратузилмасининг барқарор ишлаши учун шарт-шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида Президент бу борадаги ишларни такомиллаштириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.
Аввал ҳарбий таълим муассасаларининг 14 нафар битирувчиси Президентдан офицер унвонини олгани ҳақида хабар берган эдик.