Давлат раҳбари Марокаш Қиролига табрик телеграммаси йўллади

ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Муҳаммад VI ва ватандошларини Марокаш Қироллигининг миллий байрами – Тахтга ўтирган куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари ўз телеграммасида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ижобий суръатларда ривожланиб бораётганини таъкидлаб, томонлар бундан кейин ҳам ҳар томонлама шериклик муносабатларини кенгайтириш борасида саъй-ҳаракатларни давом эттиришига ишонч билдирди.

Сўнгги хабарлар