16:09, 01 Январь 2026 | GMT +5
Давлат раҳбари Куба Президентига табрик телеграммасини йўллади
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Мигель Марио Диас-Канель Бермудес ва унинг ватандошларини Куба Республикасининг миллий байрами - Инқилоб ғалабаси куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Телеграммада Президент Қозоғистон ва Куба ўртасидаги дўстона ва ўзаро англашув муносабатлари икки халқ манфаати йўлида чуқурлашиб боришига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Мигель Марио Диас-Канель Бермудесга юксак масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва Куба халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, Кубада хорижий валютанинг эркин муомаласи жорий этилди.