Давлат раҳбари Конго Республикаси Президенти билан кичик гуруҳда музокаралар ўтказди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Дени Сассу-Нгессонинг мамлакатга ташрифи катта тарихий аҳамиятга эга эканини айтди.

Конго
Фото: Ақорда

“Қозоғистонга хуш келибсиз! Ишончим комилки, сизнинг биринчи ташрифингиз икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожига янги суръат бағишлайди. Қозоғистон ва Конго ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд, деб ҳисоблайман”, – деди Давлат раҳбари.

Дени Сассу-Нгессо Қасим-Жомарт Тоқаевга кўрсатилган шараф учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг ҳозирги сиёсий ва иқтисодий ривожланишидаги ютуқларини юқори баҳолади.

“Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги арафасида Астана шаҳрига келиш биз учун катта шарафдир. Ишонаманки, бу ташриф сиёсат, дипломатия ва иқтисодиёт соҳаларидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди, икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни янги босқичга кўтаради”, – деди Конго Президенти.

Музокаралар чоғида Қозоғистон ва Конго ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Сўнгги хабарлар