Давлат раҳбари KIA Qazaqstan заводини телекўприк орқали очди

ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида йиғилганларни заводнинг очилиши билан табриклаб, ушбу воқеа Қозоғистон машинасозлик саноатини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам эканини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Глава государства в ходе телемоста открыл завод KIA Qazaqstan
Фото: Акорда

Унинг эслатишича, икки йил аввал Қостанайга ташрифи чоғида KIA Sportage автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, бугун эса KIA Motors билан келишувга мувофиқ, тўлиқ қувватли завод ишга тушмоқда.

Мемлекет басшысы телекөпір арқылы KIA Qazaqstan автомобиль зауытын ашты
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари KIA Corporation президенти Хо Сунг Сонг KIA Corporationга самимий миннатдорлик билдириб, амалга оширилган ишлар кўлами, томонлар ўртасида ўзаро манфаатли, самарали алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

“Бугунги муҳим воқеа Қозоғистон ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик ва муваффақиятли муносабатларнинг ёрқин намунасидир. Корея Республикаси - Қозоғистон учун Осиёдаги ишончли ҳамкор ҳисобланади. Ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштиришдан манфаатдормиз. Бугунги кунда Қозоғистонда 800 дан ортиқ Корея компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Автомобилсозлик ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири, дейишга тўлиқ асослар бор ва бу ноёб заводнинг очилиши бунинг яққол далилидир. KIA корпорацияси дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилар ўнталигига киради ва Қозоғистоннинг энг машҳур автомобиль брендлари учлигига киради. Рамзий маънода KIA бренди икки белгидан иборат: "кўтарилиш" ва "Осиё". Компания ҳақиқатдан ҳам Осиёнинг янги иқтисодий ўсиши ва тикланишининг ёрқин тимсолига айланди. KIA – бу келажак корпорацияси бўлиб, унинг автомобиллари илғор технологиялар, ўзига хос дизайн ва юқори ишончлиликни уйғунлаштиради”, - деди Президент.

Сўнгги хабарлар