18:05, 31 Октябрь 2025 | GMT +5
Давлат раҳбари КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов билан учрашди
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарига жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларига оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, КХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтди. Йиғилишда КХШТ аъзолари - Қозоғистон, Россия, Беларусь, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этди.