Давлат раҳбари Kazinform ахборот агентлигини 105 йиллиги билан табриклади
ASTANА. Кazinform – Президент марказида Kazinform халқаро ахборот агентлигининг 105 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев агентлик ходимларига табрик мактуби йўллади, уни Президент ёрдамчиси – Матбуот котиби Руслан Желдибай ўқиб эшиттирди.

– Бир асрдан ортиқ тарихга эга агентлик шу даврда мамлакатимиз ахборот соҳасини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшди. Дунёдаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиб, Қозоғистоннинг 100 йиллик йилномасини ёзди. Қутлуғ даргоҳда из қолдирган қаламкашлар миллат манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиб, эл-юртга фидокорона хизмат қилдилар, — дейилади табрикда.
Президент таҳририят жамоаси бугунги кунда ҳам ушбу позициядан четга чиқмагани, кекса авлод вакиллари қўйган эзгу йўлни муносиб давом эттириб, жамиятдаги долзарб масалаларни ҳамиша дадил кўтариб келаётганини таъкидлади.
– Бугунги кунда агентлик бир неча тилларда янгиликлар тарқатувчи ишончли халқаро ахборот манбасига айланди. Жаҳон нашрлари Кazinform ахборотига мурожаат қилаётгани бунинг яққол исботидир, – деб ёзган Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари ўз табригида “Адолатли Қозоғистон”ни барпо этишда фаол иштирок этиб, ўз бурчини шараф билан бажараётган агентлик ходимларига самимий миннатдорчилик билдирди.