Давлат раҳбари Ироқ Президентини табриклади

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Низор Омедини Ироқ Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Глава государства направил телеграмму поздравления Президенту Республики Ирак
Фото: Акорда

Қозоғистон Президенти Ироқ давлати ва халқи учун ёрқин келажакни таъминлашга қаратилган Низор Омедининг ташаббусларига муваффақият тилади.

Шунингдек, у икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳидаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.

Аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев православ жамоасини Пасха байрами билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар