16:07, 15 Август 2025 | GMT +5
Давлат раҳбари Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини табриклади
ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Бош вазир Нарендра Модига табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

— Бу кун ҳинд халқининг букилмас руҳини, унинг давлат қурилиши, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдаги ажойиб ютуқларини акс эттиради, — дейилади телеграммада.
Давлат раҳбари Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг моҳиятини ижобий баҳолаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик келгусида ҳам мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида ўқитувчиларнинг август конференцияси бўлиб ўтди.