10:05, 13 Октябрь 2025 | GMT +5
Давлат раҳбари Фармони билан бир қатор элчилар тайинланди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарининг Фармони билан бир қатор элчилар тайинланди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Давлат раҳбарининг Фармони билан:
Алтай Ибрагимович Абибуллаев Қозоғистон Республикасининг Словения Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди;
Қозоғистон Республикасининг Хорватия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даулет Қасекенули Батирашев Қозоғистон Республикасининг Босния ва Герцеговина,Черногориядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди;
Қозоғистон Республикасининг Жазоир Халқ Демократик Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ануарбек Серикули Ахметов Қозоғистон Республикасининг Тунис Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.