10:16, 11 Февраль 2025 | GMT +5
Давлат раҳбари Эрон президентига табрик телеграммаси йўллади
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Масуд Пезешкиан ва Эрон халқини Ислом инқилоби куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Президенти мактубда Эрон Яқин Шарқ минтақаси ва ислом оламида кучли ва обрўли давлат эканини таъкидлаган.
Шу билан бирга, Давлат раҳбари икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганидан миннатдорлик билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Масуд Пезешкианга масъулиятли лавозимида муваффақиятлар, Эрон халқига эса фаровонлик ва барака тилади.