Давлат раҳбари Бразилия Президентига табрик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Луис Инасиу Лула да Силвани Бразилия миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклади.

Мемлекет басшысы Бразилия Президентіне құттықтау жеделхатын жолдады
Фото: Ақорда

Қозоғистон Президенти икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувга асосланган муносабатлар кўлами кенгайиб бораётганини таъкидлаб, самарали ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Луис Инасиу Лула да Силвага юксак масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва Бразилия халқига фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномаси жонли эфирда намойиш этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар