Давлат раҳбари бир қатор элчиларни тайинлади
ASTANА. Кazinform — Ақан Рахметуллин Нидерландия Қироллигидаги элчи, Қозоғистон Республикасининг Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги Доимий вакили вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбарининг фармонлари билан:
Қайрат Қудайбергенули Абдирахманов Қозоғистон Республикасининг Чехия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикасининг Нидерландия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси вазифасини бажарувчи, Қозоғистон Республикасининг Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги Доимий вакили вазифасини бажарувчи вазифасидан озод этилди;
Ақан Акасули Рахметуллин Қозоғистон Республикасининг Нидерландия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Қозоғистон Республикасининг Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги Доимий вакили вазифасини бажарувчи этиб тайинланди;
Қозоғистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Қозоғистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО)даги Миссияси раҳбари Роман Юрьевич Василенко бир вақтнинг ўзида Қозоғистон Республикасининг Люксембург Буюк Герцоглигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.
Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг Фармони билан Бақит Амангелдиули Дуйсенбаев Қозоғистон Республикасининг Чехия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод қилинди.