Давлат раҳбари Абилқайир Сқақовни қабул қилди

ҚР Президенти “Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси” НАЖ бошқаруви раиси Абилқайир Сқақовни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари Абилқайир Сқақовни қабул қилди
Фото: Akorda.kz

Абилқайир Сқақов:

- йил бошидан ижтимоий тиббий суғурта тизими фаолияти якунлари ва умумий тиббий суғурта тизимини жорий этиш даврида амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ҳисобот берди;

- ижтимоий тиббий суғурта тизимининг жорий этилиши натижасида соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар 2,5 баробарга, бир резидентнинг соғлиғини сақлашга сарфланган маблағлар эса икки баробарга ошгани ҳақида маълум қилди;

- фуқароларнинг тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ҳақида гапирди;

– Президентнинг Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими самарадорлигини оширишга оид топшириқлари ижроси ҳақида маълумот берди.

Хусусан, ижтимоий тиббий суғурта тизими кўламини кенгайтириш, жамғарманинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта билан боғлиқ барча жараёнларни жадал рақамлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистон фуқароларининг тиббий суғурта тизими фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммоларига эътибор қаратилди. Жамғарма режасини амалга оширишда, биринчи навбатда, беморга ва унинг тиббий ёрдамга муҳтожлигига эътибор қаратилади.

Давлат раҳбари Абилқайир Сқақов зиммасига ижтимоий тиббий суғурта тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қатор вазифаларни юклади.

Сўнгги хабарлар