Давлат раҳбари Wabtec компанияси президенти Рафаэль Сантанани қабул қилди

Учрашувда Қозоғистон темир йўл саноатини модернизация қилиш доирасида Wabtec компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Рафаэль Сантана Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистонда водород технологиясидан фойдаланган ҳолда локомотивлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, инжиниринг маркази яратиш ва технологиялар трансферини йўлга қўйиш бўйича ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берди.
Давлат раҳбари компаниянинг транспорт-логистика соҳасига қарийб 1 миллиард доллар сармоя киритиш режасини олқишлаб, бу Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришга хизмат қилишини ва бошқа инфратузилма лойиҳалари учун асос бўлишини таъкидлади.
Президентнинг АҚШга ташрифи доирасида «Қазақстан темір жолы» «МК» акциядорлик жамияти ва Wabtec компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги концептуал битим имзоланди.
Wabtec (Westinghouse Air Brake Technologies Corporation) Fortune 500 рўйхатига кирган транспорт-логистика бўйича жаҳон етакчиларидан биридир.
Компаниянинг дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида филиаллари мавжуд ва у ерда 27 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.
Бунгача Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Нью-Йоркка амалий ташрифи бошлангани ҳақида хабар берган эдик.