Давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат барчага тенг имкониятлар яратишга қаратилган – ҚР Сенати раиси
«Мурожаат мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишлари, истиқболдаги мақсад ва вазифаларини белгилаб бергани билан ҳамиша муҳим аҳамиятга эга. Давлат раҳбари бу гал мамлакатимизда иқтисодий сиёсатнинг янги моделини шакллантиришга устувор аҳамият берди. Маълумки, бугунги кундаги мураккаб вазият давлатлар тараққиётига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Мана шундай мураккаб даврда Президентимиз томонидан халқ турмуш фаровонлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Мурожаатда янги иқтисодий сиёсатнинг ўзига хос ва самарали механизмлари белгилаб берилди. Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг тизимли механизмлари кўрсатилди. Барча учун бирдек тушунарли, очиқ ва адолатли солиқ сиёсатини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Инвестицияларни жалб қилиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга катта аҳамият берилди», – деди Маулен Ашимбаев.
Сенат раиси Мурожаатда белгиланган вазифаларни бажаришда Сенат депутатлари томонидан максимал даражада қўллаб-қувватланишини маълум қилди.
«Давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат халқ фаровонлигини ошириш, барчага тенг имкониятлар яратишга қаратилган. Яъни, бу ташаббуслар барча жабҳаларда адолат тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш имконини бериши шубҳасиз», - дея хулоса қилди Маулен Ашимбаев.
Муаллиф: Алихан Асқар