16:09, 03 Февраль 2023 | GMT +5
Давлат раҳбари Тараз шаҳридаги Талабалар уйига ташриф буюрди
ТARAZ. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шерхан Муртаза номидаги Тараз халқаро инновацион институти Талабалар уйида таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари билан учрашди.
Институт ректори Ерболат Сауриқов таълим муассасасининг мутахассислар тайёрлаш борасидаги ютуқлари ва истиқболдаги ривожланиш режаси билан таништирди. 2019 йилда собиқ «Тараз» меҳмонхонаси реконструкция қилинди, қайта лойиҳалаштирилган ётоқхонада 500 нафар талаба учун барча шароит яратилган.
Қасим-Жомарт Тоқаев давлат томонидан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, бугунги кунда таълим олмоқчи бўлганлар учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
– Мамлакатимиз келажаги ёшлардир. Янги авлод, янги тўлқин ўсиб бормоқда. Таълим жуда муҳим. Тахминий қилиб айтганда, «Комил инсон» деганда ақли тез, фаҳм-фаросат, илмга иштиёқли одам тушунилади. Ҳамма нарсада қониқиш бўлиши керак. Аммо таълим ҳақида гап кетганда, хотиржамликка йўл қўймаслик керак. Доимо изланишда бўлиш керак. Келажакда юртимиз равнақ топиб, гўзал юртга айланиши, аввало, сизга боғлиқ. Биз сизга ишонамиз, умидларимиз катта. Мен сизга барча эзгу тилакларни тилайман!
– деди Давлат раҳбари.