Давлат раҳбари Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президентлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Ўзаро товар айирбошлаш суръатларини сақлаб қолиш мақсадида икки давлат ҳукуматлари энг муҳим товарлар турлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Владимир Путин Қасим-Жомарт Тоқаевга Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг бориши ҳақида маълумот берди. Украинанинг нейтрал, қўшилмаслик, ядровий қуролсизланиш мақоми тўғрисида келишувга эришиш муҳимлиги ҳақида умумий келишувга эришилди.

Сўнгги хабарлар
telegram