Давлат раҳбари Марказий Осиё медиа форуми иштирокчилари билан учрашди

Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё медиа форуми иштирокчилари – Туркиянинг собиқ президенти Абдулла Гул, Мўғулистоннинг собиқ президенти Намбарин Энкбаяр ва Қирғизистон Республикаси Давлат котиби Суюнбек Касмамбетов билан учрашди.
Фахрий меҳмонлар Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклаб, у бошлаган ислоҳотлар ва сиёсий тикланишларга ижобий баҳо берди.
Президент меҳмонларга Марказий Осиё медиа форумидаги иштироки учун миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик ривожи қардошлик ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашига ишонч билдирди.
Учрашувда халқлар умумий тарихий илдизларга эга эканига эътибор қаратилди. Шунингдек, маданий-гуманитар ва илмий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги юзасидан фикр алмашилди.
Фото: аkorda.kz