Давлат раҳбари Қуддус Патриархи Феофил III билан учрашди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қуддус Патриархи Феофил III билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда динлараро ва конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари Патриархга Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди ишидаги иштироки, ушбу муҳим форум мақсадларини тарғиб этишда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Бу Патриархнинг Съезддаги учинчи иштирокидир.


Патриарх дунё етакчиларининг тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурмат қадриятларини тарғиб қилиш учун дадил қарорлар қабул қилишлари муҳимлигини таъкидлади.

Фахрий меҳмон Съезд якунлари дунёда тинчликни янада мустаҳкамлашнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Фото: aqorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram