15:07, 20 Февраль 2023 | GMT +6
Давлат раҳбари Конституциявий Суд раисини қабул қилди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Конституциявий Суд раиси Эльвира Азимовани қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
Учрашувда Президентга жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Конституциявий Суд ўз фаолиятини бошлагани, ўз ваколатларини амалга оширишга киришгани, шунингдек, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳақида маълумот берилди.
Эльвира Азимова конституциявий иш юритиш учун қабул қилинган аризалар ва конституциявий назорат доирасидаги режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Конституциявий Суд жараёнининг барча босқичларининг шаффофлигини таъминлаш ва фуқароларни Конституциявий Судга мурожаат қилиш тартиби тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, Конституцияга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.