Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида бўлажак тадбирлар эълон қилинди

2 май куни Президент Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва Франция фуқароларининг хориждаги ишлари бўйича вазир делегати, Қозоғистон-Франция ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Оливье Бештни қабул қилади.
Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўтган йил ноябрь ойида Францияга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.
3 май куни Давлат раҳбари ФИФА президенти Жанни Инфантинони қабул қилади.
3-4 май кунлари Астанага Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан келади.
Икки Давлат раҳбарлари кичик ва кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама этади.
5 май куни Президент – Олий Бош қўмондон Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Бутун армия кенгаши бўлиб ўтади.
Учрашувда ҳарбий қурилиш ва ҳарбий тайёргарликни ривожлантириш, Қозоғистон армиясини технологик модернизация қилиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.