Давлат раҳбари ижтимоий тадбиркорлик вакиллари билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ижтимоий тадбиркорлик вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага ҳавола қилиб.

Учрашувда «Green TAL» ижтимоий устахонаси раҳбари, «Best for kids» жамоат фонди вице-президенти Эмин Аскеров, «Дастархан» МЧЖ директори Елена Мащинская, «Қамқор отау» ижтимоий лойиҳаси директори, «Тренинг-Кафе» ижтимоий лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Бақитжан Қудияров иштирок этди.

Тадбиркорлар Президентга юртимиздаги ижтимоий тадбиркорликнинг ҳозирги аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, улар ушбу соҳадаги долзарб муаммолар ҳақидаги фикрларини билдириб, тегишли бинолар ва ўз маҳсулотларини сотадиган жойларнинг етишмаслигини таъкидлашди.



Учрашув иштирокчилари давлатнинг қўллаб-қувватлашига юқори баҳо бериб Қозоғистон Президентига жорий йил кузда ижтимоий тадбиркорларнинг биринчи республика форумини ўтказиш режаси ҳақида маълумот бериб ўтди.

Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорларнинг жамиятимизга фойдали лойиҳаларни амалга ошираётганликларини таъкидлаб, уларнинг форум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Президент, давлат республика бўйича ижтимоий бизнесни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар