19:06, 06 Сентябрь 2022 | GMT +5
Давлат раҳбари ХХР Раисига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари ХХР Раисига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда.
Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга йўллаган телеграммасида Сичуань минтақасида рўй берган зилзила оқибатида кўплаб фуқаролар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги совуқ хабарни чуқур руҳий тушкунлик билан қабул қилганини ёзган.
«Бундай оғир дамларда қайғуларингизга шерик бўлиб, сизга ва марҳумларнинг оилаларига, шунингдек, дўст Хитой халқига чуқур ҳамдардлик билдираман. Табиий офатда жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини, бедарак йўқолганларнинг оила аъзоларига эсон-омон қайтишини тилайман»
, — дейилади Президент телеграммасида.