21:05, 19 Январь 2023 | GMT +5
Давлат раҳбари еттинчи чақириқ Парламент Мажилиси депутатларига миннатдорлик билдирди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари тарқатиб юборилган Парламент Мажилисининг еттинчи чақириқ депутатларига муваффақиятли фаолияти учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Кazinform.
«Парламент Мажлисининг еттинчи чақириқ депутатларига муваффақиятли фаолияти, адолатли Қозоғистон яратиш йўналишини таъминлаш, мамлакатимизнинг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этгани ҳамда жамиятда барқарорлик ва қонун устуворлигини таъминлашда самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдираман.
Мажилис депутатлари юксак профессионаллик, фуқаролар олдидаги масъулият ва чинакам ватанпарварлик намунасини кўрсатди», — дейилади Давлат раҳбарининг Instagramдаги саҳифасида.