Давлат раҳбари Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан телефон орқали мулоқот қилди

None
ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентлар бир-бирларини муқаддас Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Рўза ҳайити билан табрикладилар.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Томонлар мамлакатлар ўртасида, жумладан, транспорт, логистика ва савдо соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.


Сўнгги хабарлар
telegram