13:19, 07 Сентябрь 2022 | GMT +5
Давлат раҳбари Буюк Британия Бош вазирини табриклади
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбари Буюк Британия Бош вазири Лиз Трассга табрик телеграммаси йўллади, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
Қасим-Жомарт Тоқаев Лиз Трассни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири этиб тайинлангани билан Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан табриклади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Лиз Трасс раҳбарлиги даврида Буюк Британия янада гуллаб-яшнаган ва барқарор давлат яратиш йўлида изчил олға боришига ишонч билдирди.
«Қозоғистон Буюк Британия билан мустаҳкам дўстона алоқалар, умумий қадриятлар ва устуворликларга асосланган узоқ йиллик стратегик шерикликни юксак қадрлайди. Қозоғистон-Британия кўп томонлама муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва долзарб глобал муаммолар бўйича позицияларимизни мувофиқлаштириш мақсадида яқин ҳамкорликка тайёр эканлигимни билдирмоқчиман»
, — дейилади Давлат раҳбари телеграммасида.