Давлат раҳбари Air Astana авиакомпанияси президенти Питер Фостерни қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Air Astana президенти Питер Фостерни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Air Astana авиакомпаниясининг 2022 йилдаги операцион ва молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, компаниянинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган режаси тақдим этилди.

Аir Astana ўз паркини Аirbus А320 ва Боеing 787 Dreamliner каби янги авлод самолётлари билан тўлдиришни режалаштирмоқда. Бу самолётлар мамлакатга 2025 йилда келтирилади.

Питер Фостер компаниянинг арзон бўлган Fly Аrystan шўъба корхонаси истиқболлари ва 2024 йилда IPОга тайёргарлик ҳақида маълум қилди.

Президент Air Astana фаолиятини ижобий баҳолаб, компаниянинг самолётлар сонини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш стратегиясига ижобий баҳо берди.

Шунингдек, учрашув давомида авиакомпаниянинг йўловчилар сонини оширишга қаратилган нарх сиёсати муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар