Давлат маслаҳатчиси Парламент Мажилисидаги фракция раҳбарлари билан учрашди
ASTANA. Kazinform — Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Парламент Мажилисидаги олти сиёсий партия фракциялари етакчилари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Йиғилишда «Amanat» партияси фракцияси раҳбари Елнур Бейсенбаев, «Ауыл» ХДВП фракцияси раҳбари Серик Егизбаев, «Respublica» партияси фракцияси раҳбари Айдарбек Қожаназаров, «Ақ жол» ҚДП фракцияси раҳбари Азат Перуашев, ҚХП фракцияси раҳбари Магеррам Магеррамов, УСДП фракцияси раҳбари Асхат Рақимжанов ва Президентнинг Парламентдаги Ваколатхонаси раҳбари Амирбек Оспанбеков иштирок этди.

Ерлан Карин Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Парламент палаталарининг қўшма мажлисида эълон қилинган Мурожаатномасининг асосий ташаббусларига эътибор қаратди. Фракция етакчилари Мурожаатнома ижросини назорат қилиш ва қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича иш режаси ҳақида маълумот берди.
Йиғилишда Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида таклиф этилган Парламент ислоҳоти юзасидан фикр алмашилди. Давлат маслаҳатчиси Президентнинг янги сиёсий ташаббуси, энг аввало, сиёсий тизимнинг институционал асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади. Фракция етакчилари Президентнинг Парламентни ислоҳ қилиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлаб, бўлажак жамоатчилик муҳокамаларида фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Давлат маслаҳатчиси Президентимизнинг Миллий Конгресснинг IV сессиясида берган топшириқларини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларини ҳам муҳокама қилди.
Учрашув сўнгида Ерлан Қарин Президент ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишни қонунчиликда фаол қўллаб-қувватлаётгани учун партия фракцияларига миннатдорлик билдириб, бундай самарали ҳамкорлик келгусида ҳам давом этишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ерлан Қарин Рақамли трансформация ва сунъий интеллект миллий стратегияга интеграция қилинишини ҳақида хабар берган эдик.