Давлат хизматларининг 80 фоизини аҳоли смартфонлар орқали олади – ҚР Бош вазири

ASTANА. Кazina – Ўтган йил якунларига кўра, давлат хизматларини электрон қабул қилиш 92 фоизга етди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазир Алихон Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ҳукумат раҳбари иштирокида Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

«Вазирлик олдига давлат хизматларини ва умуман иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича қатор муҳим вазифалар қўйилган. Ўтган йили электрон шаклда кўрсатилган давлат хизматлари даражаси 92 фоизга етди. Унинг 80 фоизини аҳоли смартфонлар орқали олади. Ўтган йил якунларига кўра Қозоғистон БМТнинг «Электрон ҳукумат» халқаро рейтингида 28-ўринни эгаллади. Аҳоли пунктларининг 77 фоизи мобил кенг полосали интернет, жумладан, 44 фоизи 3G технологияси, 33 фоизи 4G тармоғи билан қамраб олинган», — деди Алихан Смаилов йиғилишда.

Шунингдек, Ҳукумат раҳбари ижобий динамикани жорий йилда ҳам давом эттириш кераклигини таъкидлади.

«Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномаси ва Сайловолди дастурида ҳамда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш зарур», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар