Дания аёлларни ҳарбий хизматга чақиради

Дания ҳукумати ҳарбий хизматга чақириш тизимини тубдан қайта қуришни режалаштиряпти. Янгиликлардан бири шундаки, аёллар ва эркаклар ҳарбий хизматга мутлақо тенг шартлар асосида чақирилади, деди мудофаа вазири Троэлс Лунд Поульсен матбуот анжуманида, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

В Дании планируют призывать женщин на военную службу
Фото: freepik.com

“Бу, жинсидан қатъи назар, барча ёшлар ҳарбий хизматга чақирилади, деганидир”, — дея тушунтирди мудофаа вазири.

Ҳукумат таклифига кўра, ўзгартиришлар 2026 йилдан кучга киради. Ҳозирги вақтда аёллар учун хизмат ихтиёрийдир. Улар буни ўз хоҳишларига кўра тўхтатишлари ҳам мумкин.

Бундан ташқари, ҳукумат ҳарбий хизматга чақирув муддатини 4 ойдан 11 ойга узайтиради. 

“Узоқ хизмат муддати муддатли ҳарбий хизматчиларнинг кўникмасини мустаҳкамлайди”, - дея давом этди вазир.

Шу билан бирга, у келгусида эътиқоди туфайли ҳарбий хизматдан воз кечиш мумкинлигини таъкидлади. 

Ҳукумат муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар сонини 4,7 мингдан 5 минг нафарга ошириш ниятида.

Улар дастлабки беш ой давомида бошланғич тайёргарликдан ўтишлари, шундан сўнг оператив хизматга киришишлари ва қўшимча кўникмаларга эга бўлишлари режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар