Даниал Раҳматуллаев ITF рейтингида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси бўлди

None
ASTANА. Кazinform - Даниал Раҳматуллаев ITF рейтингида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Халқаро теннис федерацияси (ITF) 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон рейтингини эълон қилди.

Қозоғистон теннис федерацияси хабар беришича, 17 ёшли Даниал Раҳматуллаев бирданига 86 поғона юқорилаб, 178-ўринни эгаллади. Бу қозоғистонлик ўсмирлар орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Ерасил Ердилда – 194, Амир Омарханов – 204, Виталий Зацепин – 222, Илёс Маратули – 269, Данир Калдибеков – 397, Жақас Қозибақ – 471, Занғар Нурланули 568-ўринда.

Қизлар ўртасида Асилжан Аристанбекова – 151, Ая Нупбай – 187, Дана Байдаулет – 213, Сандуғаш Кенжебаева – 270, Ульяна Романова – 322, Полина Слепцова – 558, Инкар Дуйсебай – 536-ўринда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Прага турнири ғолибига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, US Open турнирида Анна Данилина аралаш жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар