15:42, 10 Январь 2020 | GMT +6
Дам олиш кунларининг об-ҳаво маълумотлари
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 11-13 январь кунларининг об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Атлантика океани ва Ўртаер денизидан келадиган илиқ ва нам ҳаво массалари туфайли Қозоғистон ҳудудларининг катта қисмида туман тушиши, яхмалак бўлиши кутилмоқда, булутли ва ёғингарчилик кутилади. Аммо ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача температурадан бирмунча юқори бўлишда давом этади. Фақат республиканинг жанубида ҳаво ҳарорати қисқа муддат пасайиши мумкин», - дейилган хабарда.