13:18, 22 Апрель 2022 | GMT +5
Дам олиш кунлари Қозоғистон марказида ва шарқида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 23-25 апрел кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, яқин кунларда республиканинг шимолий ҳудудлари шимоли-ғарбий антициклон таъсири остида қолади, бу эса ёғингарчиликнинг тўхташига ва кечаси ҳаво ҳароратининг 5-10 даражагача пасайишига олиб келади.
Республиканинг қолган ҳудудларида циклоннинг Ўртаер денгизи минтақасидан харакатланиши туфайли ёмғир ёғади, баъзан кучли бўлиши мумкин, шарқда ва марказда ёмғир ва қор ёғиши, туман қоплаши ва муз қотиши кутилмоқда.
Республика жанубида – момақалдироқ, дўл ёғиб, кучли шамол эсади.
Давр охирига келиб, жанубий вилоятлардан ташқари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кундузи босқичма-босқич кўтарилиши, шимолий ярмида 10-18 даражагача, ғарбий ярмида эса 20-25 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.