10:00, 13 Декабрь 2021 | GMT +5
COVID-19: Қозоғистонда коронавирус юқтирган 330 кишининг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 21 128 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

«13 декабр ҳолатига кўра, республика бўйича 21 128 киши коронавирус инфекциясидан (-18 354+ ва 2 774 КВИ-) даволанмоқда, шундан 4 147 нафари шифохоналарда, 16 981 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнинг 330 нафари оғир аҳволда, 88 нафари ўта оғир аҳволда, 64 киши нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.