09:57, 17 Январь 2022 | GMT +5
COVID-19 дан даволанаётган 275 кишининг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга чалинган 275 кишининг аҳволи оғир, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
17 январ ҳолатига кўра, 77 474 киши коронавирус инфекциясидан (-75 856+ ва 1618 КВИ-) даволанмоқда, шундан 6986 нафар бемор шифохоналарда, 70 488 нафар бемор амбулатор шароитда даволанмоқда. КВИ+, КВИ- билан касалланган беморларнинг 275 нафари оғир аҳволда, 82 нафари ўта оғир аҳволда, 52 нафари нафас олиш аппаратига уланган.