15:05, 18 Май 2023 | GMT +5
CITIC Group энергетика компанияси билан 1,6 миллиард долларлик шартнома имзоланди
ХIAN. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев CITIC Group бошқаруви раиси Чжу Хэсинни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Бугун Давлат раҳбарига CITIC компанияси қозоғистонлик ҳамкасблари билан энергетика ва нефть-кимё саноати соҳасида лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун бешта тижорат ҳужжати имзолангани ҳақида маълум қилинди. Битимларнинг умумий ҳажми 1,6 миллиард доллардан ошади.
Қасим-Жомарт Тоқаев CITIC Group Қозоғистоннинг ишончли сармоявий ҳамкори эканлигини таъкидлаб, корхона фаолиятига муваффақиятлар тилади.