Чипслар саратонга олиб келади - фейк

Чипслар кўпчилик учун севимли текор ҳисобланади. Чипсларнинг таркиби ишлаб чиқарувчига боғлиқ, лекин одатда қуйидаги маҳсулотлар ва моддаларни ўз ичига олади: картошка, буғдой ёки гуруч уни, картошка ёки маккажўхори крахмали, ўсимлик ёғи, туз, сут кислотаси, ароматизаторлар ва лаззат ўрнини босувчи моддалар (масалан, қалампир кукуни, пиёз кукуни ва бошқалар) ва натрий глутамат (Е621), натрий гуанилат (Е627) ва натрий инозинат (Е631) каби озиқ-овқат қўшимчалари.
Баъзи олимларнинг фикрига кўра, картошка ва бошқа озиқ-овқатлар, масалан, дон ва қаҳва ловиялари саратонга олиб келиши мумкин. Аслида, саратон касаллигини озиқ-овқатнинг ўзи эмас, балки пишириш жараёнида пайдо бўладиган акриламид моддаси келтириб чиқаради. Яъни, юқори ҳароратда қовуриш ва пишириш ёки қайта ишлашда.
Акриламид ўсимлик овқатларида шакар ва аспарагин аминокислоталар ўртасидаги табиий кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлган моддадир. Акриламид картошка фриси, чипс, қуруқ нонушта, печене, тост ва қаҳваларда мавжуд.
Ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибаларда акриламид саратон пайдо бўлишига олиб келди. Бироқ, ишлатилган акриламид даражаси инсон озиқ-овқатида бўлганидан анча юқори эди. Бундан ташқари, инсон тадқиқотларида акриламид ва саратон ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топилмади. Яъни, ҳозирги вақтда акриламиднинг канцероген эканлиги ҳақида аниқ далиллар йўқ.
Бироқ, Халқаро Саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) акриламидни инсон учун мумкин бўлган канцероген сифатида таснифлайди. АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бу соҳада тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини тан олади.
Умуман олганда, чипсларнинг таркиби натрий глутамат (Е621), натрий гуанилат (Е627) ва натрий инозинат (Е631) каби кенг тарқалган, таниқли маҳсулотлар ва озиқ-овқат қўшимчаларини ўз ичига олади. Кўпинча, бу озиқ-овқат қўшимчалари маҳсулотда бирга топилади. Улар таъмни яхшилаш учун қўшилади. Бундан ташқари, натрий глутамат табиий равишда кўплаб озиқ-овқатларда мавжуд ва тана уни ўз-ўзидан ишлаб чиқариши мумкин.
Ушбу озуқавий қўшимчаларнинг барчаси хавфсиз деб ҳисобланади. Бундан ташқари, натрий глутамат ва натрий гуанилатнинг инсон саломатлигига таъсирини аниқлайдиган тадқиқотлар ўтказилди. Жумладан, тўйиш, семириб кетиш ва метаболик касалликларга таъсири, мия функцияси ва саратонга таъсири. Натижада, тадқиқотчилар озиқ-овқат қўшимчаси ва инсон саломатлиги ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топмадилар.
Шундай қилиб, чипслар саратонга олиб келади деган баёнот исботланмаган. Чунки озиқ-овқатларда мавжуд бўлган акриламиднинг канцероген эканлигини аниқ исботловчи тадқиқотлар йўқ.