Чимкентга кескин салқинлик келмоқда
SHYMKENT. Кazinform – Чимкентда октябрь ойининг аномал жазирама ўрнига кескин салқинлик келади. Кучли ёмғир шаҳарни момақалдироқ ва чақмоқ билан қоплайди, шамол кучаяди. Туркистон вилоятида ҳаво совуқлашади.
Бугун тунда Чимкентда ҳаво ҳарорати 7 даражагача пасайиб, дам олиш кунларида ҳам худди шундай об-ҳаво сақланиб қолади.
“12 ва 13 октябрь кунлари Чимкентда ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Кечаси ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануби-ғарбий шамол кундузи 8-13 м/с тезликда эсади, кечаси эса 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 8-12, кундузи 17-19 даража иссиқ бўлади”, – дея хабар беради “Қазгидромет” РДК матбуот хизмати.
Туркистон вилоятининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида шу дам олиш кунларида шамол 20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати кечаси 4 даражагача пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда.
“Вилоят маркази Туркистон шаҳрида дам олиш кунлари ўзгариб турадиган булутли бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол жануби-ғарбдан 8-13 м/с тезликда эсади. Кечаси 8-10, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади”, – дейилади хабарда.
Синоптикларнинг фикрича, келаётган дам олиш кунлари Қозоғистон совуқ арктика босқинининг эпицентрида бўлади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда. Бугун Шимолий Қозоғистон вилоятида биринчи қор ёғди, у ерда ҳаво ҳарорати 1 даражагача пасайди. Ҳайдовчиларга тезликни камайтириш ва масофани сақлаш тавсия этилади.